Жаҳон | 22:30 / 07.06.2018
7026
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда 9 йил ичида 23 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган
Афғонистонда охирги 9 йил ичида тўқнашувлар оқибатида 23 мингдан кўпроқ тинч аҳоли ҳалок бўлган, 41 минг киши ярадор бўлган. Бу ҳақда Афғонистоннинг инсон ҳуқуқлари комиссияси раҳбари Сима Самар маълум қилган.
Маълумотларга кўра, қурбонлардан 69,8 фоизи терактлар оқибатида ҳалок бўлган. Улардан 7,5 фоизини аёллар, 17,9 фоизини болалар ташкил қилади.
Самарнинг таъкидлашича, ҳукумат жабрланганларга тегишли эътибор қаратмаяпти. Унинг айтишича, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш лозим.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024