Путин Россия Скрипаллар ишида нимага эришмоқчи эканини айтди
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат жанговар заҳарловчи модда қўлланилишига алоқадор эмас.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, Скрипаллар жанговар заҳарловчи модда ҳақиқатдан ҳам қўлланганида, воқеа жойида бир неча сония ичида ҳалок бўлган бўларди. Унинг таъкидлашича, бу ҳолатда гап бошқа нимадир ҳақида кетмоқда.
«Биз фуқароларимиз, ҳеч бўлмаса Юлия билан тўғридан-тўғри мулоқот имконияти тақдим этилишини хоҳлаймиз. Шунингдек, суриштирув жараёнида тўлақонли тарзда қатнашиш имконияти берилишини истаймиз», - дея айтиб ўтди Путин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Худога ишониши ҳақидаги саволга жавоб қайтарганди.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
14:30 / 21.09.2024