Тошкентда 4685 тонна пальма мойининг ноқонуний олиб чиқилиши фош этилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахтда фаолият кўрсатаётган МЧЖлардан бирининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу МЧЖ юртимизга олиб келинган қиймати 11,9 минг тоннадан ортиқ пальма мойларининг салкам 4,7 минг тоннасини божхона органининг рухсатисиз, божхона тўловларини тўламасдан божхона омборидан олиб чиқиб кетган.
Ушбу ҳолатда салкам 4,7 минг тонна пальма мойи учун аслида давлат бюджетига 13 млрд. 99 млн. сўмлик божхона тўловларини тўланиши лозим эди.
Аммо МЧЖ раҳбарининг қонунбузарлиги унга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилишига сабаб бўлди.
Айни пайтда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати
Мавзуга оид
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023
Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради
08:28 / 28.12.2022