Ўзбекистон | 19:29 / 09.06.2018
29537
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ислом институтида азон айтиш мусобақаси ўтказилди

Кеча Тошкент ислом институти асосий биносида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан талабалар ўртасида “Нажотга шошилайлик” шиори остида азон айтиш мусобақаси ташкил қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: islaminstitut.uz

Талабаларни азоннинг тарихи ҳамда унинг талаффузи, тараннуми,  фиқҳий қоидаларини ўзлаштиришга қизиқишларини орттириш, шунингдек, азонни маҳорат билан айтиш малакасини ҳосил қилиш мақсадида ташкил қилинган ушбу танлов икки шарт асосида ўтказилди.

Биринчи шарт азонни маҳорат билан айтиб бериш. Хакамлар  ҳайъати ушбу шартда иштирокчиларнинг овоз, тараннум ва тўғри талаффуз меъёрларини баҳолаб бордилар.

Фото: islaminstitut.uz

Иккинчи шартда эса қатнашчиларнинг азонга доир фиқҳий билимлари синовдан ўтказилди.

Фото: islaminstitut.uz

Умумий натижаларга кўра, Абдулаҳад Мавланов (1-ўрин), Муҳаммад Марданов (2-ўрин),   Муҳаммад Содиқ Зиёуддинов (3-ўрин) ғолиб, деб топилди. 
Мусобақа иштирокчилари ва ғолиблари Вақф хайрия жамоат фондининг совғалари билан тақдирланди.

Жумладан, танлов ғолибларининг эгаллаган ўрнига қараб тўлов-шартнома маблағларининг 1 000 000 сўм, 500 000 сўм ва 300 000 миқдори тўлаб бериладиган бўлди. 

 

Мавзуга оид