Жамият | 14:48 / 09.06.2018
36756
2 дақиқада ўқилади

Унинг ҳаётини икки нур ёритиб турибди: Қуръон мусобақаси ғолиби билан суҳбат

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Қуръонга моҳир бўлган киши «ҳурматланган ва ўта яхши элчилар (фаришталар)» билан бирга бўлади. Қийналиб ўқийдиганларга эса икки ажр бордир», дедилар».

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган туб ислоҳотлар мамлакат мўмин-мусулмонлари ҳаётида ҳам ўз акс садосини берди. Мамлакатда ўтган “Қуръон мусобақаси” сўзимизнинг ёрқин исботи бўла олади.

Куни кеча Рамазон ойининг 21-куни, 5 июнь санасида ушбу мусобақанинг Олий таълим, мадраса ва ўқув муассасалари бўйича ғолиби Муҳаммад ҳожи Мирзо Мўминжон ўғли билан суҳбат ўтказдик.

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Суҳбатимиз аввалида у кишини Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасида ғолиблар сафидан жой олганликлари ва рафиқалари ҳам мутлақ ғолиба деб топилгани билан табриклаб ўтдик.

Муҳаммад ҳожи Мирзо мусобақа ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Шу билан бирга бутун оламга меҳмон бўлиб турган муборак Рамазон ойининг хосиятлари ҳақида ҳам ўз фикрларини баён этдилар. Айниқса, бу ойда икки мусулмон ўртасида эски гина ва адоватларнинг сақланиб қолиши ножоиз эканлиги таъкидлаб ўтилди. 

Муҳаммад ҳожи Мирзо Мўминжон ўғли

Суҳбатимиз мароқли ўтди. Маърифий мавзуда фикрлар алмашилди. Қуръон тиловат қилинди. Суҳбатимиз якунида Умра сафари арафасида у кишига оқ йўл тиладик.

Мавзуга оид