Шавкат Мирзиёев ШҲТ маконида савдо муносабатларини ривожлантириш бўйича амалий таклифлар билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кенг доирадаги музокараларида иштирок этди.
Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар билан бирга кузатувчи мақомидаги давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари қатнашди.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, савдо ва транспорт алоқаларини ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлашга доир муҳим ташаббусларни илгари сурди.
«Жорий йил бошидан Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар, унинг кузатувчилари ва шериклари билан савдоси ҳажми ўттиз фоиздан зиёд ошди. Лекин бу мавжуд имкониятларимизнинг чеки эмас.
Бизнинг фикримизча, товар айирбошлашни янада ўстириш учун экспорт-импорт тартиб-таомилларини соддалаштириш керак.
Шунингдек, биз давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида агросаноат кластерларини шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда «яшил йўлаклар» тармоғини кенгайтириш тарафдоримиз», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирган президент матбуот хизмати.
ШҲТ маконининг транспорт-транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш зарурлиги, бу борада «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида минтақалараро транспорт лойиҳаларини амалга ошириш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Мамлакатимиз Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой, Мозори Шариф – Ҳирот темир йўлларини қуриш, шунингдек, Марказий Осиё – Форс кўрфази, Шимол – Жануб ва Шарқ – Ғарб трансминтақавий йўлакларни ривожлантириш тарафдори экани қайд этилди.
Президент юқори технологиялар, рақамли иқтисодиёт, муқобил энергетика ва замонавий тиббиёт соҳаларида инновацион дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари бўйича ҳам ўз таклифларини билдирди.
Мавзуга оид
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
17:05 / 04.11.2024
Ўзбекистон президенти Қирғизистондаги ТДТ саммитида иштирок этиши кутилмоқда
17:16 / 01.11.2024