Хитойдан Ўзбекистонга чартер рейслар йўлга қўйилмоқда
Хитойдан Ўзбекистонга чартер рейслар йўлга қўйилмоқда, дея хабар беради Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати.
«Хитой туристик операторлари билан учрашув бўлиб ўтди, улар Diplomatic VIP and Travel Service туристик компанияси билан бирга жорий йилнинг август ойи охирларида Чунцин, Лоань, Сиань шаҳарларидан чартер ва тўғридан-тўғри рейсларни ташкил этишга тайёр», - дейилади хабарда.
Хитойдан келган бир гуруҳ туроператорлар Ўзбекистонда бўлди ва инфотур доирасида мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишди. Гуруҳ таркиби 18 туроператор ва 4 нафар фотосуратчидан иборат эди.
Меҳмонлар Хитой тилидаги ёзувларни кўришни исташди, бу хитойлик сайёҳларга керакли жойни топишда осон бўлиши учун керак. Шунингдек, улар Хитой ошхонасига эга ресторанларни фақатгина Тошкентда топиш мумкин экани, бироқ, улар бошқа шаҳарларда ҳам катта қизиқишга сабаб бўлиши мумкинлигига эътибор қаратишган.
Мавзуга оид
20:50 / 17.09.2024
Россиялик блогер Ўзбекистон поездидаги саёҳатни «ҳақиқий синов» деб таърифлади
17:32 / 30.08.2024
Таниқли актёр Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди
19:57 / 28.08.2024
Тошкент дунёда такси нархи арзон бўлган шаҳарлар қаторига киритилди
17:50 / 15.08.2024