Жаҳон | 10:35 / 12.06.2018
23326
1 дақиқада ўқилади
Орландода гаровга олинган барча болалар ўлик ҳолда топилди
АҚШнинг Орландо шаҳрида тўрт нафар болани 12 соат давомида гаровда ушлаб турган эркак ўз жонига қасд қилди, болалар ўлик ҳолда топилган. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Таъкидланишича, болалар кеча, 11 июнь куни кечқурун ўлик ҳолда топилган.
Аввалроқ, эркак 1, 7, 10 ва 12 ёшдаги болаларни гаровга олиб, хонадонга яширингани хабар қилинганди.
Полицияга аёл киши мурожаат қилиб, таниши уни дўппослаганини айтган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари эркакни қўлга олишга ҳаракат қилишганида, у ўт очди ва полициячилардан бирини жароҳатлади. Шундан сўнг эркак хонадонга яшириниб, болаларни гаровга олганди.
Мавзуга оид
16:57 / 03.10.2024
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Ferrari’ни топишга ёрдам берди
20:47 / 02.10.2024
Мулойим дуранг – АҚШ вице-президентлигига номзодлар дебат ўтказди
12:30 / 02.10.2024
АҚШ Су-35'нинг Аляска яқинидаги «хавфли манёври»ни танқид қилди
23:47 / 01.10.2024