Ўзбекистон | 17:06 / 14.06.2018
187027
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ўғли ва набираси билан “Забивака” ёнида суратга тушди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Внуково-2” халқаро аэропортида давлат раҳбари футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди. 

Таомилга кўра, президентни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг рамзи – бўри “Забивака” қарши олди. 

Шавкат Мирзиёев “Мундиал”нинг расмий тўпига дастхат қўйди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари ўғли Миралишер ва набираси Миромон билан бўри “Забивака” ёнида суратга тушди.

 

Президент ўғли Миралишер ва
набираси Миромон (чапда) билан

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Москвага жўнаб кетгани хабар қилинганди

Мавзуга оид