Жаҳон | 20:10 / 15.06.2018
11339
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ билан савдо келишувларини узаётгани ҳақида маълум қилди

Фото: AP / Vincent Thian

Хитой ҳукумати Америка томони билан аввал эришилган келишувларни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бунга АҚШ томонидан Хитой маҳсулотларига импорт божлари жорий этилгани сабаб бўлган, дейилади ХХР Тижорат вазирлиги баёнотида.

«Савдо бўйича маслаҳатлашувлар вақтида эришилган барча келишувлар ўз кучини йўқотади», - дейилади Хитой Тижорат вазирлиги баёнотида.

Аввалроқ, Хитой ҳукумати АҚШ маҳсулотларига божлар жорий этиши, бу Қўшма Штатлар томонидан Хитой товарларига импорт божлари киритилишига жавобан юз бериши хабар қилинганди.

Мавзуга оид