Жаҳон | 11:16 / 15.06.2018
26429
1 дақиқада ўқилади

Кувайтлик телебошловчи кўйлаги сабаб жонли эфирда ишдан ҳайдалди

Кувайтда кўнгилочар шоуга бошловчилик қилувчи 29 ёшли Амал Ал-Авадий жонли эфир вақтида ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Таъкидланишича, аёл шоуни олиб бораётган бўлган, шундан сўнг муҳаррирларнинг трансляцияни тўхтатиш ҳақидаги топшириғини эшитган.

Нашр маълумотларига кўра, бунга телебошловчининг кўйлаги сабаб бўлган бўлиши мумкин, уни Рамазон муқаддас ойи учун мос келмайди, деб топишган.

Бошловчининг маълум қилишича, бу борадаги талабларни тушунмаяпти ҳамда Рамазон вақтида эфирдаги ташқи кўриниши устида қайғурган.

Мавзуга оид