Жаҳон | 14:19 / 15.06.2018
13927
1 дақиқада ўқилади

Видео: Киев телеминорасини яшин урди

14 июнь куни кечқурун Киев телеминорасини яшин урди. Бу ҳақда фотосуратчи Александр Гусев Facebook’да хабар берган.

Қайд этилишича, яшин телеминорани момақалдироқ вақтида беш марта урган.

Фотосуратчи яшин уришига алоқадор қатор фото ва видеони олишга муваффақ бўлди. У тегишли кадрларни ижтимоий тармоқда жойлаштирган.

Кеча Киев шаҳри маъмурияти уйлар деразаларини қаттиқ ёпиш, кўчаларда эса реклама шчитлари, электр узатиш тармоқлари ва дарахтлардан узоқроқ бўлишни тавсия этган.

Мавзуга оид