Спорт | 01:32 / 16.06.2018
22935
1 дақиқада ўқилади

Португалия – Испания: Роналду учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Фото: Getty Images

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳон чемпионати B гуруҳидан ўрин олган Испанияга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти маълум қилди. 

Сочидаги "Фишт" стадионида кечган ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Роналду ўз жамоасининг барча голларини киритди. 

Португалия терма жамоаси кейинги турда Марокашга қарши курашади. Учрашув 20 июнь куни Москвадаги "Лужники" стадионида ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да бошланиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид