Спорт | 11:22 / 16.06.2018
20294
1 дақиқада ўқилади

Роналду: «Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши ўйинимни ўтказдим»

Фото: REUTERS/Ueslei Marcelino

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испанияга (3:3) қарши ЖЧ-2018 ўйинидан сўнг, ўз фикрларини айтди.

«Жуда бахтиёрман, бу жаҳон чемпионатларидаги энг яхши ўйиним бўлди. Жамоа ҳам бахтиёр, чунки биз яхши ўйнадик. Икки марта ҳисобда олдинга бораётгандик, аммо охирида дуранг учун курашишга мажбур бўлдик. Менимча натижа адолатли бўлди» -  деб Роналду сўзларини келтирмоқда ФИФА сайти.

«Бу жуда аҳамиятли воқеа. Биз чемпионат фаворитларидан бирига қарши ўйнадик. Португалия — фаворит эмас. Энди навбатдаги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак».

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ўйинда ҳет-трикка эришган эди.

Мавзуга оид