Фан-техника | 19:44 / 17.06.2018
23749
1 дақиқада ўқилади

Чанг ва намликдан энг яхши ҳимояланган смартфонлар рейтинги

Экспертлар сув ва чангдан энг яхши ҳимояланган қурилмалар рейтингини тузишди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ҳозир деярли барча телефонлар IP67 ёки IP68 стандарти билан ҳимояланган. 

Бироқ чанг ва сувдан ҳимояланганлик даражасига кўра, Samsung Galaxy S9 ва Samsung Galaxy S9+ смартфонлари энг яхшиси дея тан олинди. Мутахассисларнинг айтишича, уларга на намлик ва на чанг хавф солмайди. 

Samsung Galaxy S9/ Фото: Global Look Press

Шунингдек рейтингдан бошқа русумлар моделлари ҳам ўрин олди, жумладан — LG G7 ThinQ ва Huawei P20 Pro. Apple компанияси маҳсулотлари орасида мутахассислар ташқи омилларга чидамлилик бўйича биринчиликни iPhone X'га беришди. 

LG G7 ThinQ/ Фото: The Verge
Huawei P20 Pro/ Фото: BGR
iPhone X/ Фото: The Verge

 

Мавзуга оид