Қозоғистон йўловчи поездининг ЙТҲ сабаблари маълум қилинди
Қозоғистон жанубида йўловчи поездининг рельслардан чиқишига йўлларнинг қийшайиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Республика Инвестициялар ва ривожланиш вазирлигининг Транспорт қўмитаси шу ҳақида хабар берди.
Остона-Олмаота йўналишидаги поезднинг қулаши маҳаллий вақт билан соат 13:25 да Жамбул вилоятининг Шу туманида рўй берган. ЙТҲ натижасида 1 ўсмир йигит ҳалок бўлган, 3 катта ёшли киши турли жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилган. Қолган йўловчилар Шу станциясига бошқа поездда жўнатилган.
"Фавқулодда ҳолат машинист йўлларнинг қийшайганини кўриб, шошилинч тўхтатиш тугмасини босганидан кейин рўй берган", - дейилади Транспорт қўмитасининг Facebook'даги саҳифасида.
"Казахстан темир жолы" ("Қозоғистон темир йўллари") миллий компанияси ЙТҲ сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузди.
Мавзуга оид
22:16
Тўқаев кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди
20:17
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
14:00
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш шартномаси БМТга топширилди
19:18 / 25.09.2024