Спорт | 07:30 / 18.06.2018
25885
1 дақиқада ўқилади

Мексикалик ишқибозларнинг голни нишонлаши ер силкинишига сабаб бўлди

Фото: Anthony Vazquez / AP

Мексикалик ишқибозлар Ирвинг Лосанонинг Германия терма жамоаси дарвозасига киритган голини катта шовқин-сурон билан нишонлашди. У «ацтекларга» ЖЧ-2018 биринчи турида ғалаба келтирди.

«Р-Спорт»нинг ёзишича, сейсмологлар Мехикода Лосано тўп урган пайтда сунъий зилзилани қайд этишган. «Ер силкиниши сунъий табиатга эга бўлди. Эҳтимол, Мексиканинг жаҳон чемпионатидаги голи вақтида оммавий сакрашлар юз бергани туфайлидир. Шаҳардаги камида иккита датчик соат 11дан 32 дақиқа ўтганида уни қайд этган», - дея хабар беришди SIMMSA ер силкинишлари мониторинги тармоғидан.

Мексикалик сейсмологлар маълумоти Чилидан бўлган мутахассислар томонидан ҳам тасдиқланди. 

Маълумот учун, Мехикодаги Сокало марказий майдонига Германия билан ўйинни томоша қилиш учун 75 минг киши тўпланди.

Мавзуга оид