Спорт | 09:15 / 19.06.2018
20557
2 дақиқада ўқилади

“Тасодифми ёки ...”: 7 минг км узоқликда бўлган япон футболчилари юртларидаги зилзила вақтида сирена товушидан уйғониб кетдилар 

Фото: AP

Россиянинг Япониядан 7 минг км узоқликда жойлашган Саранск шаҳрида, Япония терма жамоаси футболчилари тўхтаган меҳмонхонада 18 июнга ўтар кечаси тасодифан ёнғинга қарши сирена ишлаб кетган. Сиренанинг ишлаб кетиши Япониянинг Осака префектурасида зилзила юз берган вақтга тўғри келган.

“Кечаси сирена Японияда зилзила юз берган вақтда ишлаб кетди. Шу сабабли баъзи ўйинчилар яхши ухлай олмаганлар ва толиққан ҳолда бўлганлар. Бу уларга таъсир қилди”, деб айтган Япония терма жамоаси бош мураббийи Акира Нисино.

Япония терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Макото Хасэбэ қаттиқ уйқуда бўлгани сабабли сирена овозини эшитмаганини айтган.

“Кечаси меҳмонхонада, тонгги соат 5ларда (Япония вақти билан) сирена янграй бошлаган. У хато туфайли 15 дақиқа тинмай янграган, бироқ мени уйғота олмаган. Бу ҳақда яхшиси мураббийдан сўраган маъқулроқ”, деб айтган Хасэбэ.

Япония терма жамоаси 19 июнда Саранскда Колумбияга қарши ўйин билан жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди. 

18 июнь эрталаб Осака префектурасининг шимолий қисмида 6,1 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган, 350дан кўпроқ киши жароҳат олган. 

Мавзуга оид