Жамият | 21:18 / 19.06.2018
37053
2 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги олий ҳарбий авиация билим юрти бошқа шаҳарга кўчмоқда

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган олий ҳарбий авиация билим юрти жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Қарши шаҳрида иш бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Темур Нарзиев «Kun.uz» мухбирига маълумот берган.

19 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида профессионал ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Қарши шаҳрида жойлашган Хонобод аэродроми амалий машғулотлар ўтказиш учун муҳим ҳисобланади. Замонавий жиҳозлар ва инновацион технологиялар билан таъминланган янги бинода таълим ва хизмат самарадорлиги янада ортади», дейди билим юрти кўчирилиши ҳақидаги саволларга жавоб берган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги юридик хизмати бошлиғи ўринбосари майор Музаффар Мақсудов.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда «Қўмондонлик ва муҳандислик» мутахаcсислиги бўйича кадрлар тайёрлаб келинган.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳрида иш бошлаши кутилаётган билим юрти Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти номи остида фаолият юритади ва унда мутахасислик ва таълим тизими борасида катта ўзгаришлар кузатилмайди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қаршининг Хонобод аэродромида ҳарбий учувчилар билан суҳбати вақтида Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти кўчирилиши тўғрисида гапирганди

Охирги ойларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, уларга қулай шароитлар яратишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Мавзуга оид