Спорт | 02:51 / 22.06.2018
24307
1 дақиқада ўқилади

Аргентина – Хорватия. Модрич кетма-кет иккинчи учрашувда энг яхши ўйинчи деб топилди

Фото: Getty Images

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич жаҳон чемпионати 2-турида Аргентинага қарши кечган баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти маълум қилди. 

Нижний Новгородда кечган ўйин Хорватиянинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Модрич 80-дақиқада жамоасининг иккинчи голини киритди. 

Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси сардори 1-турдаги Нигерияга қарши баҳсда ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. 

Мавзуга оид