Ўзбекистон | 21:29 / 26.06.2018
34232
1 дақиқада ўқилади

"Ўзавтосаноат"га янги раҳбар тайинланди

Фото: Ўзавтосаноат

"Ўзавтосаноат" компанияси бошқаруви раиси Умиджон Салимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали маълум қилди. 

Маълум қилинишича, Умиджон Салимовни лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарор Президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 июнь куни автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилишида қабул қилинди. 

Телеканал берган маълумотга кўра, Салимовнинг лавозимидан бўшатилишига унинг фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги қониқарсиз ҳолатлар сабаб бўлган. 

Аввал Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқов "Ўзавтосаноат"нинг янги раҳбари этиб тайинланди.

Мавзуга оид