Light | 14:08 / 27.06.2018
45073
1 дақиқада ўқилади

Қандай идишлар саратон ва бепуштликни келтириб чиқариши мумкин?

Фото: pixabay

Тагига олмайдиган қопламали (сирли) идишларда мавжуд моддалар инсон организмига тушганда саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Daily Mail Вашингтон атроф-муҳит муҳофазаси агентлиги маърузасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди

Тадқиқот маълумотларига кўра, сири кўчган това ёки кастрюлдан фойдаланилса, перфтороктан кислота инсон организмига салбий таъсир қилиши мумкин. Бу модда шунингдек сувга ва ўтга чидамли материаллар таркибига ҳам киради. 

Таъкидланишича, перфтороктан кислота заррачалари токсик хусусиятларга эга. Уларнинг инсон организмига тушиши саратон ривожланиши, холестерин миқдорининг ошиши ва иммун тизими функциясининг пасайишига олиб келиши мумкин.

Лаборатория ҳайвонлари устида ўтказилган тадқиқотлар ушбу модданинг жигар, ошқозон ости бези ва жинсий аъзолар саратонига олиб келишини кўрсатди. Бундан ташқари, перфтороктан кислота бепуштликни келтириб чиқариши мумкин.

Мавзуга оид