Сурия АҚШни тажовузкорликда айблаб чиқди
Суриянинг Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдаги (КҚТТ) доимий вакили Бассам Саббоғ маълум қилишича, Вашингтон Дамашққа қарши тажовузкор кампания олиб бормоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Сурия ҳудудида ушбу давлатга қарши очиқ тажовузкорликни амалга оширмоқда.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, АҚШ бошқа давлатларга ҳам ўз позициясини ўтказиш мақсадида сиёсий ва иқтисодий босимни оширмоқда.
Саббоғнинг қўшимча қилишича, «Вашингтон Дамашққа қарши ўз тажовузкор кампаниясида халқаро нормаларни бутунлай эътиборсиз қолдирмоқда».
Аввалроқ, Бассам Саббоғ Сурия барча кимёвий қуролни йўқ қилиш бўйича мажбуриятларни бажаргани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024