Жаҳон | 22:14 / 28.06.2018
4497
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда самолётнинг қурилиш майдонига қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида кичик йўловчи самолётнинг қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди. 

Таъкидланишича, 12 кишилик Beechcraft King Air C90 самолёти синов парвозини амалга ошираётганда шаҳар туманларидан биридаги қурилиш майдончасига қулаган.

Самолёт бортида икки учувчи ва икки муҳандис бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Бундан ташқари, ерда ҳам икки киши ҳалок бўлган.

Авиаҳалокат сабаблари номаълумлигича қолмоқда.

Фото: EPA 
Фото: EPA 
Фото: EPA 
Фото: EPA 
Фото: EPA 
Фото: EPA 
Фото: EPA 

 

Мавзуга оид