Спорт | 04:06 / 28.06.2018
26608
1 дақиқада ўқилади

Роналду, Месси, Неймар. ЖЧ-2018 финалида улар ўртасидаги дуэлни кўрмаймиз

Фото: Mundo ESPN

2018 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиққан яна 4 терма жамоа номи маълум бўлди. Улар Швеция, Мексика, Бразилия ҳамда Швейцария. 

Бразилия ҳамда Мексика Уругвай, Португалия, Франция ва Аргентина терма жамоалар билан бирга "сетка"нинг биринчи қисмидан ўрин олди. Швеция ҳамда Швейцария эса Испания, Россия, Хорватия ҳамда Дания терма жамоалари билан иккинчи томонда жойлашди. 

Шу тариқа, юлдузли дуэль жаҳон чемпионати финалига қадар юз беради:

португалиялик Криштиану Роналду аргентиналик Лионель Месси билан 1/4 финалда,

Роналду бразилиялик Неймарга қарши 1/2 финалда

ёки Месси Неймарга қарши 1/2 финалда (бу футболчиларнинг терма жамоалари ўз рақибларини мағлуб этса) дуч келиши мумкин. 

Мавзуга оид