Тошкент вилояти ИИБ ёш терговчи ва суриштирувчиларни ўз сафига қабул қилди
Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган 16 нафар битирувчи Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимларининг терговчи ва суриштирувчи лавозимларига тайинланди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ёш ходимларга тергов жараёнида зарур бўладиган барча иш қуроллари - компьютер жамланмаси, хизмат дафтарлари, терговчи махсус сумкаси, амалий қўлланма ва эслатмалар, жиноят, жиноят процессуал ва маъмурий кодекслар хамда канцелярия анжомлари топширилди.
Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.А.Алламуродов ёш ходимларнинг ишга қабул қилинганини расман эълон қилди ҳамда уларнинг бошланаётган меҳнат фаолиятида омад тилади.
Ўтказилган тадбирда янги лавозимга тайинланган терговчи ва суриштирувчилар хамда уларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, ёшларни кўллаб-қувватлаганликлари ва уларнинг илк қадамлариданоқ барча керакли анжомлар билан таъминлаганликлари учун Ички ишлар бошқармаси раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди.
Мавзуга оид
13:14 / 12.09.2024
Тошкент вилоятидан яна 14 та маҳалла қисман Янги Тошкент ҳудудига ўтказилмоқда
11:45 / 12.09.2024
Алиментда рекорд: аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 млрд сўм тўлади
15:48 / 10.09.2024
Тошкент вилоятидаги бўёқ заводида ёнғин чиқди
10:36 / 06.09.2024