Арманистон президенти: «Янги Арманистон» АҚШ билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Арманистон президенти Армен Саркисян АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашди. Бу ҳақда Арманистон давлати раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув 29 июнь куни Вашингтонда бўлиб ўтган.
«Президент Саркисян илиқ ва очиқ муҳитда Арманистон арман-америка ҳамкорлигини ривожлантиришга муҳим эътибор қаратаётганини таъкидлаб ўтди. У давлат котибига «янги Арманистон» Қўшма Штатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашда давом этишини билдирди», - дейилади хабарда.
Армен Саркисян Вашингтонга тўрт кунлик амалий ташриф билан келди. Арманистон президенти Смитсон институтининг арман меросига бағишланган «Миллий ҳаёт» фестивалида иштирок этган. Шунингдек, Саркисян АҚШ конгрессида ва арман ҳамжамияти вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024