Спорт | 20:57 / 30.06.2018
19530
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Франция 7та гол урилган ўйинда Аргентинани уйига равона қилди

Россияда жаҳон чемпионати плей-офф ўйинлари бошланди.

1/8 финалда Франция ва Аргентина беллашди. 

13-дақиқада Гризманн пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 41-дақиқада Ди Мария узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, жуда чиройли гол билан ҳисобни тенглаштирди. 

48-дақиқада Мессининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг, Меркадо тўпни рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди. Аммо, бу французларнинг руҳини чўктирмади. Улар 10 дақиқа ичида Аргентина дарвозасига учта тўп киритишди. 57-дақиқада Павар узоқ масофадан зарба йўллаб, чиройли гол урган бўлса, 64 ва 68-дақиқаларда Мбаппе 2та гол уриб, ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди. 

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Агуэро гол уришга эришди, аммо, бундан ортиғига Аргентинада куч ҳам, вақт ҳам қолмаган эди.

Бу натижадан сўнг, Франция терма жамоаси 1/4 финалга чиқди. Унинг рақиби Уругвай - Португалия ўйинида аниқланади.

ЖЧ-2018, 1/8 финал
Франция – Аргентина 4:3 (1:1, 3:2)
30 июнь, «Қозон-Арена» 
Голлар: 1:0 – 13, пенальти Гризманн, 1:1 – 41 Ди Мария, 1:2 – 48 Меркадо, 2:2 – 57 Павар, 3:2 – 64 Мбаппе, 4:2 – 68 Мбаппе, 4:3 - 90+3 Агуэро. 
Франция – Льорис, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Павар, Матюиди (Толиссо, 75), Погба, Канте, Жиру, Гризманн (Фекир, 83), Мбаппе (Товен 88).
Аргентина – Армани, Маскерано, Отаменди, Меркадо, Рохо (Фасио, 46), Тальяфико, Ди Мария, Банега, Перес (Агуэро, 66), Павон (Меса, 75), Месси.
Огоҳлантиришлар: Рохо (11), Тальяфико (19), Маскерано (43), Банега (50), Матюиди (72), Павар (73), Жиру (90+3).

Мавзуга оид