Жамият | 22:05 / 03.07.2018
4273
1 дақиқада ўқилади

Давлат хизматлари марказлари сайёр қабулларни ташкил қилмоқда

Давлат хизматлари марказлари томонидан жойларда сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатиш ишлари давом этмоқда. Масалан, Нукус шаҳрида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Беркимбай Хўжаназаров якка тартибда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Фото: Давлат хизматлари маркази

Эслатиб ўтамиз, 2018-2019 ўқув йилида абитуриентлар ҳужжатлари Тошкент давлат юридик университетида қабул қилинмайди.

Давлат хизматлари маркази вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, янги ўқув йилидан бошлаб университет бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг туман ва шаҳарларда фаолият олиб бораётган 201та давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилади.

Мавзуга оид