Иқтисодиёт | 09:10 / 03.07.2018
11792
1 дақиқада ўқилади

Хитой Халқ банки юань курсини кескин туширди

Фото: РИА Новости / Александр Демьянчук

Хитой Халқ банки 3 июль куни мамлакат миллий валютаси юаннинг АҚШ долларига нисбатан курсини 0,5 фоизга пасайтирди. Бу эса, шу йилнинг январь ойидан эътиборан энг қуйи натижа бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Марказий банк юаннинг долларга нисбатан ўртача курсини 6,6497 сифатида белгилади, бу душанба кунги курсдан 340 пунктга юқори эди. 

Юань курсининг кучсизланиши АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши давом этаётган бир вақтда рўй бермоқда. 

Мавзуга оид