Шифохона ходимаси 8 чақалоқ қотиллигида айбланмоқда
Англиянинг Чешир графлигида полиция Честер шифохонаси ходимасини саккиз нафар чақалоқ қотиллиги ва яна олти бола ҳаётига зомин бўлишга уринишда гумон қилиб, қўлга олди.
Тергов 2015-2016 йилларда туғуруқхона бўлимида туғилган 17 боланинг ўлими юзасидан олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ўлим ҳолатига олиб келмаган бўлса-да, чақалоқлар соғлиғининг ёмонлашуви билан боғлиқ яна 15 ҳолат қайд этилган. Гумондор шифохонада ким бўлиб ишлаганига доир маълумотга аниқлик киритилмаган.
Терговнинг бошланишига Британия туғуруқ бўлимларининг фаолиятига доир ҳисоботнинг тақдим этилиши сабаб бўлган. Унга кўра, ушбу шифохонада бошқа худди шундай туғуруқхоналарга нисбатан туғуруқ вақтидаги ва дунёга келганидан кейинги илк тўрт ҳафта ичида қайд этилган болалар ўлими ҳолатлари жуда кўп бўлган.
Мавзуга оид
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
22:34 / 04.11.2024
Британия қироли Чарлз III ўз укасини таъминот пулларидан маҳрум қилмоқчи
20:21 / 04.11.2024
Британияда минглаб ходимлар тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича экспериментга қўшилди
16:23 / 03.11.2024