Ўзбекистон | 15:11 / 04.07.2018
16747
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга кириш электрон визаси жорий этилмоқда

Фото: Fotolia

Жорий йилнинг 15 июль кунидан бошлаб хорижий фуқаролар Ўзбекистонга кириш визасини олиш учун дипломатик вакиллик ёхуд Ўзбекистоннинг чет эллардаги консуллик идорасига расмий мурожаат қилиши шарт эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни имзолаган ҳужжатда шундай дейилади. 

Маълум бўлишича, янги ташкил этилган  «E-visa.uz» кириш визаларини расмийлаштириш тизими орқали чет эл фуқаролари Ўзбекистонга кириш ҳуқуқини берувчи визани қўлга киритиши мумкин. 

Унга кўра, республика ҳудудига кириш ҳуқуқини берувчи визани расмийлаштириш ахборот-коммуникацион технологиялар асосида амалда оширилади. 

Таъкидлаш жоизки, сайёҳларни Ўзбекистонга жалб этишда кўмак берувчи бундай ташаббус Озарбойжон, Арманистон, Грузия, Ҳиндистон, Сингапур ва Туркияда ҳам йўлга қўйилган. 

Ҳужжатга кўра, виза 30 кун муддатга Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради ва ундан тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун муддат ичида фойдаланиш мумкин. 

Виза олиш учун мурожаат юборилган кундан ташқари, 2 кун ичида кўриб чиқилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун 20 АҚШ доллари миқдорида бож тўланади.

Мавзуга оид