Ўзбекистон | 17:00 / 05.07.2018
137828
2 дақиқада ўқилади

​Биометрик бўлмаган паспортларнинг амал қилиш муддати узайтирилди

Фото: KUN.UZ

Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати:

- мамлакат ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар;

- чет эл ҳудудида паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида шундай дейилади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 июлида эски фуқаролик паспортларини янги биометрик паспортларга алмаштириш муддати якунига етиши айтилганди. 

Аммо, бир нечта ҳудудларнинг ИИБ бўлимларида паспорт алмаштириш учун катта тирбандлик ҳосил бўлаётгани ҳақида хабарлар берилаётганди. 

Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида иштирок этган Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг таъкидлашича, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналиши бўйича фуқароларни доимий яшаш манзилларидаги паспорт бўлимлари томонидан аҳолига кўрсатиладиган давлат хизмат турларига қараб тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини олиш учун фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, «Телеграм» ижтимоий тармоғида @PassportInfoUz ботида зарур бўладиган ариза, бланклар ҳамда бошқа зарурий ҳужжатлар рўйхатини олиш имкони мавжудлиги тўғрисида ахборот маълумотлари ҳам жойлаштирилди.

Мавзуга оид