Ўзбекистон | 12:35 / 06.07.2018
26641
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди, Жээнбеков ҳам Остонада

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида «Остона» халқаро молия марказини бориб кўрди. 

Нурсултон Назарбоев ушбу марказда ишбилармонлар учун яратилган шароитлар, истиқболга белгиланган режалар ҳақида сўзлаб берди.

Айни вақтда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ҳам Остонага келган.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, ушбу марказ фаолияти халқаро молия институтлари тажрибаси асосида йўлга қўйилган. Унинг аъзолари учун эллик йилгача солиқ имтиёзлари бериш, виза, валюта ва иш юритиш тизимини соддалаштириш кўзда тутилган. 

Бугун Қозоғистоннинг Мустақиллик саройида Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзуга оид