Ўзбекистон | 19:23 / 06.07.2018
12043
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси Беларусь АЭС қурилиши тажрибасини ўрганди

Фото: Белоруссия энергетика вазирлиги

Ўзбекистон ҳукумати вакиллари Беларусда янги АЭС қурилиши билан танишди. 2018 йил 4 июль куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Алишер Султонов раҳбарлигидаги делегация амалий ташриф билан Беларусь АЭС қурилиш майдонида бўлди. Беларусь энергетика вазирлиги ахборот хизмати шу ҳақда хабар қилмоқда

Меҳмонлар атом электрстанциясининг ахборот марказига ташриф буюришган, Островец шаҳри инфратузилмаси, ўқув-машғулот маркази фаолияти билан танишишди. Бундан ташқари, АЭС қурилиши жараёнини ҳам ўрганишган. 

Ташрифнинг якуний қисмида музокаралар бўлиб ўтиб, унда Беларусь ядро энергетикаси дастурини ҳаётга татбиқ этиш ва АЭС қурилиши тажрибаси ҳақида маълумотлар олинди. Ўзбекистонда АЭС қуришга қарор қилингани муносабати билан Беларуснинг бу борадаги тажрибаси долзарблик касб этади. 

Мавзуга оид