Тошкентда рейд: нонвойхона, сомсахона ва ошхоналардаги санитария ҳолатлари аянчли (видео)
Тошкент шаҳридаги Миробод, Юнусобод, Сергели, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманларида жойлашган ошхона, нонвойхона, кафе, сомсахоналарда тозалик қоидаларига умуман жавоб бермаслиги “Ишчи гуруҳ” томонидан аниқланди.
Ўрганишлар давомида мазкур жойларда ишлаётган ходимларнинг ҳеч бирида тиббий дафтарчанинг йўқлиги маълум бўлган. Борлари ҳам бундан тўрт йил муқаддам берилгани, шахсни тасдиқловчи суратлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Нонвойхоналардаги санитария қоидалари қўпол ҳолатда бузилган. Инсон саломатлигига таъсир қилувчи омиллар, хусусан, турли ҳашоратларнинг овқат тайёрланадиган хоналарда учратилиши, ходимларнинг махсус кийимда бўлмаслиги, таом тайёрланадиган жойларнинг тозалик қоидаларига мутлақо жавоб бермаслиги бунинг яққон далилидир.Таъкидланишича, туманларнинг Санитария қоидаларини назорат қилувчилар, солиқ идораси ҳамда ёнғин хавфсизлиги ходимлари бу каби ҳолатларга эътиборсиз бўлишган.
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024