Жаҳон | 08:12 / 09.07.2018
13182
2 дақиқада ўқилади

Охирги 50 йил ичида инглиз тилида ёзилган энг яхши асар маълум қилинди

Фото: The Man Booker Prizes

Майкл Ондатженинг “Инглиз бемори” романи охирги 50 йил ичида инглиз тилида ёзилган энг яхши асар деб топилди. Асар муаллифи “Олтин Букер” мукофоти билан тақдирланди, деб хабар берилда Букер мукофоти сайтида.

Энг яхши китобни аниқлаш учун умумхалқ овоз беришига охирги 50 йил ичида Букер мукофоти билан тақдирланган 5 та китоб қўйилганди. Улар орасида “Инглиз бемори”дан ташқари, Хилари Мэнтелнинг “Бўри зали”, Жорж Сондерснинг “Бардодаги Линкольн”, Видиадхар Найполнинг “Мустақил давлатда” ва Пенелопа Лайвлининг “Ой йўлбарси” асарлари бўлган.

“Инглиз бемори” Букер мукофотига 1992 йилда лойиқ топилган. Роман асосида режиссёр Энтони Мингелла томонидан олинган сурат 9 та “Оскар” билан тақдирланган. Фильмнинг бундай юксак баҳолангани сабабли Ондатже “Олтин Букер” топширилиши маросимида ҳозирда марҳум бўлган Мингеллани “овоз бериш натижасига ўз ҳиссасини қўшди”, деб айтган.

Майкл Ондатже
Фото: Isabel Infantes/PA

 

Мавзуга оид