Ўзбекистон | 16:46 / 12.07.2018
145251
1 дақиқада ўқилади

Ғофур Раҳимов ИИВ қидирувидаги шахслар рўйхатидан ўчирилди

Фото: AIBA

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ишбилармон, Халқаро бокс федерацияси - AIBA президенти вазифасини бажараётган Ғофур Раҳимовни қидирувдаги шахслар рўйхатидан олиб ташлади. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда. 

Ғофур Раҳимов шу йилнинг 16 июнь куни қидирувдаги шахслар рўйхатида қайд этилганди.

Ички ишлар вазирлиги расмий сайтининг янгиланган маълумотига кўра, 1951 йилнинг 22 июлида таваллуд топган Ғофур-Арслонбек Аҳмедович Раҳимов ва унинг турмуш ўртоғи, 1967 йил 24 июнда туғилган Лола Раҳимова қидирувдаги шахслар рўйхатидан топилмади. 

Аввалроқ, Ғофур Раҳимов ҳеч қачон уюшган жиноятчиликка алоқадор бўлмагани ҳақида баёнот берганди. 

Унга «вақтинчалик» префиксидан қутилиш имконини берадиган AIBA президенти сайловлари жорий йилнинг ноябрь ойида Москвада ўтказилиши кутилмоқда. 
 

Мавзуга оид