Спорт | 11:20 / 15.07.2018
17226
1 дақиқада ўқилади

39 ёшли Пакьяо навбатдаги рақибини нокаутга учратиб, WBA чемпионига айланди

Фото: NBC Sports

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо аргентиналик Лукас Матиссени нокаутга учратди ва 66,68 килогача вазнда Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) мунтазам чемпиони унвонини қўлга киритди. Куала-Лумпурда бўлиб ўтган жанг еттинчи раундда якунланди.

Филиппинлик боксчи рақибини учинчи марта нокдаунга учратганидан сўнг ҳакам жангни тўхтатди.

39 ёшли Пакьяонинг ҳисобида эндиликда 60 ғалаба бўлиб, улардан 39тасига муддатидан олдин эришган, 7 марта мағлубиятга учраган ва 2 марта дуранг қайд этган. У саккизта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган дунёдаги ягона боксчидир. 

35 ёшли Матиссе ҳисобида 39 ғалаба, 5 мағлубият ва 1 дуранг бор.

 

Мавзуга оид