Спорт | 01:53 / 15.07.2018
11082
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Белгия терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди

Фото: Reuters

Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 3-ўрини учун кечган баҳсда Англияни мағлуб этди. "Санкт-Петербург" стадионида кечган ўйин 2:0 ҳисобида Бельгия фойдасига ҳал бўлди. 

2018 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали – Бельгия терма жамоаси тарихидаги энг яхши натижа бўлди. 

Роберто Мартинес шогирдлари 1986 йилда 4-ўринни эгаллаган Бельгия терма жамоасининг натижасини яхшилашга муваффақ бўлишди. 

Мавзуга оид