Хоразмда пропан газ тақчиллиги бошланди
Хоразм вилоятининг кўплаб пропан газ қуйиш шохобчаларида суюлтирилган газ тақчиллиги юз берган.
«Kun.uz» мухбири хабар беришича, Урганч, Хива, Хонқа, Гурлан ва бошқа катта шаҳарларнинг атрофидаги шохобчаларнинг аксарияти суюлтирилган газ йўқлиги туфайли ёпилган. Чекка ҳудудларда жойлашган шохобчалар пропан газнинг сўнгги захираларини сотишмоқда. Бу захиралар ҳам 1-2 кунда тугаб қолиши кутиляпти. Нархлар эса шунга монанд равишда кескин ошган: газнинг 1 литри 3500 сўмгача кўтарилиб кетган.
Айни пайтда, суюлтирилган газ захиралари тугаб бораётган баъзи шохобчалар аҳолига газ сотишни умуман тўхтатган ва фақат корхона-ташкилотларнинг транспорт воситаларига газ қуйиб бермоқда. Бунга сабаб ташкилотлар газ учун олдиндан катта миқдорда пул ўтказиб қўйган. Шу орқали уларнинг иш фаолияти тўхтаб қолишининг олди олиниши мақсад қилинган.
Пропан газ тақчиллиги юзага келиш сабаблари сифатида биржада суюлтирилган газ умуман сотилмаётгани, бу Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган суюлтирилган газ Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилинаётгани, бундан ташқари, суюлтирилган газ етказиб берувчи заводлар таъмирлаш учун ёпилгани билан изоҳланяпти.
Газ қуйиш шохобчаларида суюлтирилган газ таъминотининг қачон тўлиқ тикланиши маълум эмас.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024