Спорт | 02:45 / 16.07.2018
16195
2 дақиқада ўқилади

Лука Модрич: Эришган натижамиз ва бугунги ўйинимиздан фахрланамиз

Фото: РИА "Новости"

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич жаҳон чемпионати финалида Франциядан қабул қилинган мағлубият ҳақида фикр билдирди. 

"Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси бўлганим бироз бўлса ҳам кайфиятимни кўтардими? Йўқ, албатта! Биз ахир мағлуб бўлдик. Менинг ягона интилган мақсадим – бу Хорватиянинг ғалабаси эди. 

Бугун менинг жамоамга шунчаки омад етишмади. Мен айнан шундай ҳисоблайман. Жамоамиздаги ҳар бир ўйинчи шу фикрда. Биз яхши ўйнадик ва бугун майдондаги энг яхши жамоа бўлдик. Бироқ энг яхши жамоалар доим ҳам ютавермайди. Иккинчи гол ўйинни ўзгартирган вазият бўлди. Биз ҳакам VAR ёрдамига мурожаат қилганида ҳайрон бўлдик. Умуман, биз ҳакамнинг ишидан ҳайратдамиз. Биринчи гол олдидан у жарима зарбаси белгилади, менимча, у ерда фол йўқ эди. Франция ҳисобни очди. Бироқ биз ажойиб футбол намойиш қилиб, ўйинга қайтдик, ҳакам эса пенальти белгилади. Бундай вазиятлар доимо жамоани ўлдиради. Доимо камбэклар амалга оширишнинг иложи йўқ. 

Биз охиригача курашдик ва эришган натижамиз ва бугунги ўйинимиздан фахрланамиз. Афсуски, бунинг ўзи етарли бўлмади", – деди Модрич. 

Мавзуга оид