Ўзбекистон | 00:10 / 17.07.2018
15555
1 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири сифатли дарснинг энг муҳим омили ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов сифатли дарснинг энг муҳим омили – малакали педагог ва унинг маҳорати эканлигини билдирди. Бу ҳақда у Kun.uz'га берган интервьюсида гапирган.

«Аудиторияни технология қурилмалари билан жиҳозланиши ва бошқа факторлар иккинчи даражада. Ўқитувчининг билими унинг илм билан қай даражада машғул бўлиши билан белгиланиши керак. Талаба олий таълим муассасасига қадам қўяр экан, ўзи билим оламан, касбимнинг етук мутахассиси бўламан, деб мақсад қилиш керак», дейди вазир.

Мажидов билан интервьюни тўлиқ ҳолда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид