Ўзбекистон | 21:03 / 18.07.2018
32586
2 дақиқада ўқилади

Абдужаббор Абдувоҳидов: «Чет давлатларнинг Марказий Осиё бўйича ташаббуслари Ўзбекистон манфаатларига тўғри келмайди»

Фото: Халқаро Пресс-клуб

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов хорижий давлатларнинг Марказий Осиё бўйича ташаббусларининг барчаси ҳам минтақа мамлакатлари манфаатларига тўғри келавермаслигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Минтақадан биринчи марта халқаро миқёсдаги ташаббус (БМТ Бош Ассемблясининг Марказий Осиё бўйича резолюцияси назарда тутилмоқда – Kun) бўй кўрсатди. Ҳозирги шароитда бир нарсага эътибор қаратишимиз лозим: бу ҳудудга йўналтирилган ташаббусларнинг баъзилари минтақага бевосита боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин, бироқ уларда бошқа давлатларнинг манфаатлари акс этади. Бундай ташаббуслар бизга тўғри келмайди, бизнинг ўз манфаатларимиз ва янги ишончли муҳитимиз бор», - деди Абдувоҳидов чоршанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб сессиясида.

Ҳукумат расмийсининг билдиришича, Ўзбекистон ва унинг қўшнилари ҳамкорликда янгича ишонч муҳитини яратишди ва бунда президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродасидан келиб чиққан ташаббуслар муҳим рол ўйнади.

БМТ Бош Ассамблеяси 22 июнь куни «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида»ги резолюцияни қабул қилди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу ҳужжатни БМТга аъзо барча давлатлар бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Мавзуга оид