Ўзбекистон армиясида ихчам гравитацион нишонлардан фойдаланиш бошланди
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли “Нуристон” дала-ўқув майдонида 2018—2019 ўқув йилида “Жанговар тайёргарликни ташкиллаштиришда инновацион ёндашув, қўшинларда жанговар имконият сифатини ошириш” шиори остида амалий ўқув машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дала ўқув майдонида шахсий таркибнинг отиш тайёргарлиги бўйича амалий кўникмаларини, бу йўналишдаги машғулотлар сифатини янада ошириш мақсадида янги турдаги нишонлар тайёрланиб, синовдан ўтказилди. Отиш тайёргарлиги машғулотларида қўллаш учун мўлжалланган янги нишон намуналари Мудофаа вазирлиги қўшинларида кенг жорий этилади.
“Махсус бўлинмалар ҳарбий хизматчилари учун гаровга олинган шахс ортидаги душманни йўқ қилишга мўлжалланган тебранувчи ва сурилувчи, бир нечта элементлардан иборат автоматик, яқин масофада пистолетдан отиш учун ярим автоматик, аниқликни оширувчи катакчали, мерганлар учун махсус овоз чиқирувчи ва транспортировка учун мўлжалланган ихчам гравитацион нишонлар бугунги кунда тўлиқ синовдан ўтказилди. Дала-ўқув майдонидаги синовлардан муваффақиятли ўтган қурилмалар ўзнинг ҳар томонлама қулай ва самарадорлиги билан ажралиб туради”, — дейди Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари Жамшид Каримов.
Эндиликда мазкур намуналардан отиш курсларида, назорат ўқ отиш машғулотларида кенг фойдаланиш режалаштирилган. Илғор мамлакатлар армияларини ўрганиш, уларни таҳлил қилиш, янгиликларни мудофаа тизимига жорий этиш кенг қўлланилмоқда.
Бир қарашда оддий кўринган ушбу қурилмалар қўл меҳнатидан унумли фойдаланиш, илғор тажрибаларни ҳаётга татбиқ этиш, изланиш натижасида тайёрланаяпти. Бу сингари қурилмалар у қадар катта маблағ ёки кучни талаб этмайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу нишонлардан маълум муддат фойдаланиш ва ҳарбий хизматчиларнинг янгиликка муносабатларини ўрганиш орқали уни янада такомиллаштириш, янги элементлар билан бойитиш имконияти пайдо бўлади.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024