3D-принтерда тўппончалар тайёрлаган австралиялик қўлга олинди
Австралия полицияси ўтказган рейд давомида 3D-принтерда тайёрланган бир нечта тўппонча мусодара қилинди, деб хабар берди The Courier-Mail.
Мажимба шаҳрида ўтказилган рейдда учта тўппонча топилган. Полиция 27 ёшли шахсни 12та банд, жумладан рухсатномасиз қурол тайёрлаш айблови бўйича ҳибсга олган.
Нашрнинг детектив Дарен Эдвардсга таяниб хабар беришича, қурол фойдаланишга деярли тайёр бўлган, унда бир нечта металл деталлар етишмаган холос.
Тўппончалар қаттиқ пластик ёки нейлондан тайёрланган бўлиб, ҳар хил кўринишда бўлган. Полиция қўлга олинган шахс уларни мукаммалаштириш устида иш олиб борган, деган тахминни илгари сурмоқда.
2014 йилда Японияда 3D-принтерда қурол тайёрлаган фуқаро икки йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Мавзуга оид
00:26 / 24.09.2024
Австралияда ёлғон чегирмалар эълон қилган супермаркетлар судга берилди
23:17 / 23.09.2024
Хитойда 3D-принтер ёрдамида балиқ гўшти муқобили яратилди
23:17 / 10.09.2024
Австралияда ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин
21:09 / 02.09.2024