Жаҳон | 23:53 / 20.07.2018
7568
1 дақиқада ўқилади

Пучдемонга Германияни тарк этишга рухсат берилди

Фото: AFP

Каталониянинг собиқ етакчиси Карлес Пучдемонга Германияни тарк этишга рухсат берилди. Шлезвиг-Гольштейн ери олий суди сиёсатчининг Испанияга экстрадиция қилинишини бекор қилди. 

Шу тариқа Пучдемоннинг Германиядан Испанияга экстрадиция қилиниши иши расман ёпилган.

Аввалроқ Мадриддаги олий суд Пучдемоннинг ҳибсга олинишига халқаро ордерни бекор қилган ва унинг топширилиши истагидан воз кечган. Испан суди немис суди Пучдемон Испанияга исённи ташкиллаштириш айблови бўйича эмас, фақатгина давлат маблағларини суиистеъмол қилиш айблови билангина экстрадиция қилинишини мумкинлигини тан олгандан кейин шундай қарорга келган. 

Пучдемон 2017 йил октябрда Каталония мухтор вилоятининг Испаниядан мустақил бўлиши бўйича референдумни ташкиллаштиришда айбланиб келади. Пучдемон муваффақиятсизликка учрагач, Бельгияга қочган, март ойида эса Германия ҳудуди орқали ўтаётганда ҳибсга олинган.

Мавзуга оид