Ўзбекистон | 17:38 / 20.07.2018
25439
1 дақиқада ўқилади

Тимати Тошкентда Black Star Burger'ни очмоқчи

Яқин кунларда Тошкент марказида Black Star Burger ресторанини очиш режалаштирилган. Бу ҳақда meat gastro-bistro GŌSHT Groop ҳамасосчиси Абдурашид Иминов Instagram’даги саҳифасида хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, рестораннинг очилишига Black Star Burger тармоғи асосчиларидан бири Тимати келади. Ресторан Марказ-1да, SNOB'S Platinum дўкони ёнида жойлашади.

Маълумотларга кўра, Black Star Burger ресторани ўз фаолиятини 2016 йил 16 сентябрдан бери давом эттириб келяпти.

Муассаса тадбиркор Юрий Левитас томонидан Тимати, Павел Курьянов ва Вальтер билан ҳамкорликда очилган. Ҳамкорлар бутун дунё бўйлаб минглаб бургерларда бўлиб, хатоларни ҳисобга олиш ва уларнинг ҳар биридаги ижобий тажрибани ўрганиш ҳамда тўпланган тажрибани ресторанда амалга оширишга ҳаракат қилишган. 

Мавзуга оид