Тошкент шаҳрининг гербини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳокимлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Тошкент шаҳрининг гербини ишлаб чиқиш учун профессионал танлов эълон қилди.
Маълумотларга кўра, танловда тасвирий санъат, дизайн, графика, иллюстрация, реклама ва бошқа тегишли фаолият соҳалари бўйича мутахассислик ёки профессионал тажрибага эга бўлганлар иштирок этиши мумкин.
Иштирок этиш учун қуйидагилар зарур:
1. Танлов тўғрисидаги низом ва техник вазифа билан tashkent.uz сайтида танишиш.
2. Тошкент шаҳри гербини ишлаб чиқиш ва ғояни таърифлаш.
3. График файл ҳамда таъриф матнини, шунингдек, боғланиш учун маълумотларни gerb@gorod.uz электрон манзилига юбориш. Хат мавзусида «Шаҳар рамзи (герби) танловига» деб кўрсатилиши зарур.
Ишларни қабул қилиш: 2018 йилнинг 18 август куни соат 24:00га қадар.
Якунлар 2018 йилнинг 25 август куни сарҳисоб қилинади ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида маълумот берилади.
Мукофот жамғармаси: 10 млн сўм ва танлов ҳамкорларидан қимматбаҳо совғалар.
Якуний натижаларга кўра, битта ғолиб, иккита иккинчи ўрин, учта учинчи ўрин совриндорлари аниқланади ва улар муносиб рағбатлантирилади.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024