Ўзбекистон | 20:49 / 23.07.2018
96149
2 дақиқада ўқилади

12 хорижий олийгоҳга ўқишга кирган 19 ёшлик талаба билан суҳбат

“Пенсилваниянинг «Slippery Rock» университетини танлашга қарор қилдим. Чунки у ерда мен ўзим хоҳлаган йўналиш - киберхавфсизлик соҳасида таҳсил олишим мумкин”- дейди 12 та хорижий олийгоҳга бир вақтда ўқишга кирган Диёрбек Жўраев Kun.uz мухбирига берган интервьюсида.

Диёрбекнинг сўзларига кўра, хорижий университетларга ўқишга кириш учун маълум бир соҳадаги билим даражасини кўрсатувчи халқаро сертификатлар (TOEFL, SAT) билан бир қаторда, иншо ёзиш ва ўша олийгоҳ профессорларининг суҳбатидан ўтиш талаб этилган. Лицейдаги ўқиш мобайнида эришилган аъло баҳо ҳам муҳим роль ўйнаган.

«Инглиз тилини билиш тўғрисидаги сертификатлар олийгоҳда бепул таълим ҳуқуқини ютиб олиш учун бирламчи бўлмади. Танлаган соҳам киберхавфсизлик, компьютер ва информацион технологиялар бўлганлиги сабабли математика фанидан билимлар ҳам керак бўлди.» – дейди суҳбатдош.

Маълум бўлишича, Диёрбек ўтган йили Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети имтиҳонларидан ўтган ва ўқишга қабул қилинган. Лекин киберхавфсизлик соҳасига бўлган кучли қизиқиш уни Америка университетлари эшигини қоқишга ундаган.

Маълумот учун, «International house» академик лицейи битирувчиси 12та университетнинг барчасига грант асосида ўқишга қабул қилинган. «Slippery Rock» университети бераётган грантнинг амал қилиши талабанинг фанларни қай даражада ўзлаштиришига қараб белгиланади.

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Мавзуга оид